Кореяда ўзбекистонлик эркак кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолди
Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳрида ёнаётган ресторандан Ўзбекистон фуқароси ҳушини йўқотган 69 ёшли аёлни кўтариб олиб чиққан.

Фото: Fire services in South Korea
Кореянинг Янгсан шаҳрида 40 ёшли ўзбекистонлик эркак кекса ёшли аёлни ёнғиндан қутқариб қолди, деб ёзади The Korea Herald.
Ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, ёнғин душанба куни соат 18:44 лар атрофида кекса эр-хотин бошқарадиган ресторанда содир бўлган. Ёнғин ҳақида портлаш, ойналар синиши овозини эшитган гувоҳлар хабар берган.
Аёлнинг эри ташқарида бўлган ва ёнғин кучайиб кетгани сабабли ичкарига кира олмаган. Ичкарида қолган аёл куйиш жароҳати олган ва ҳушини йўқотган.
Ресторан ёнида яшовчи ўзбекистонлик эркак бино ичига югуриб кириб, аёлни олов ичидан олиб чиққан.
Ёнғин бутун ресторан ва яқин атрофдаги автомобилларга зарар етказган. У соат 19:11 да ўчирилган. Зарар 60,4 минг АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда.
Жабрланувчининг бутун танасида иккинчи даражали куйиш жароҳатлари борлиги аниқланган, унинг эри ҳам жароҳатлардан даволанмоқда.
Аёлни қутқариб қолган Ўзбекистон фуқароси шиша синиқларидан енгил тан жароҳати олган, унга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Йилнинг энг узун ўйини: «Челси» ва «Бенфика» баҳси бошланганидан 4,5 соат ўтиб якунланди
Спорт | 13:36
-
«Қотил» экология, машҳурлар ортига яширинган фирибгарлик ва амалдорларга мажбурий тил
Жаҳон | 12:28
-
Eco Expo Central Asia 2025 кўргазмаси доирасида 120 дан ортиқ келишув имзоланди
Ўзбекистон | 11:47
-
🔴 LIVE: НАТО қуролланмоқда. Путин нима дейди? | “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 11:05
Мавзуга оид

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

15:06 / 27.06.2025
Тошкентда яна бир автобусда ёнғин чиқди

14:43 / 27.06.2025
Ноқонуний ёқиб юборилган дала майдонлари ҳажми маълум қилинди

13:10 / 26.06.2025