Жаҳон | 09:18 / 21.09.2023
11794
2 дақиқада ўқилади

Моравецкий: Полша энди Украинага ҳеч қандай қурол бермаяпти

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Полша «тинчликни истасанг, урушга тайёрлан» тамойили асосида ҳаракат қилади.

Фото: Reuters

Полша энди Украинани ҳеч қандай қурол-яроғ билан таъминламаяпти. Бу ҳақда Полша ҳукумати раҳбари Матеуш Моравецкий Polsat телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Полша Киевга ҳарбий ёрдам беришда давом этадими, деган саволга жавоб берар экан, у: «Полша энди Украинага ҳеч қандай қурол бермаяпти», деди. 

«Бизнинг ўзимиз энг замонавий қуроллар билан қуролланяпмиз», деди Моравецкий. 

Унинг сўзларига кўра, Полша «тинчликни хоҳласанг, урушга тайёрлан» тамойили асосида ишлаяпти. 

«Биз ушбу қоидага амал қиламиз ва шунинг учун [қуролларга] катта буюртмалар бердик», дея қўшимча қилди Моравецкий. 

Аввалроқ Полша Украина Қуролли кучларига тахминан 3 миллиард долларлик МиГ-29 самолётлари, Т-72 танклари ва 14 та Leopard 2 танклари, артиллерия снарядлари ва бошқа ўқ-дорилар, кўчма зенит-ракета тизимлари, учувчисиз учиш аппаратларини топширгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид