Бухорода МИБ ходимини уриб, машинасини ёққан шахс қамоққа олинди
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ғиждувон туманида фуқаро ва хизмат вазифасини бажараётган МИБ ходими ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.
Маълум қилинишича, МИБ Ғиждувон тумани бўлими давлат ижрочиси З.З.нинг иш юритувида қарздор “Fayzullo Xubiddin Fayz-bir” МЧЖдан “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ фойдасига коммунал қарздорлик ҳамда давлат фойдасига солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд бўлган.
МИБ ходими ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун 14 сентябр куни қарздор М.Ф.нинг хонадонига борган. Қарздор тўсқинлик қилиб, МИБ ходимини қасддан урган. Шунингдек, темир бўлаги билан унинг бошқарувидаги Lacetti машинаси ойналари синдириб, орқа ўриндиғига ўт қўйиб юборган.
Ушбу ҳаракатлари учун қарздор М.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди, 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 3-қисми “а” банди ва 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Унга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Мавзуга оид
13:11 / 18.11.2024
Хитой Бухорода "яшил" саноат паркини барпо этади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
12:01 / 09.11.2024