Донбассдаги вертолётчилар ва артиллериячилар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 577-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Роскосмос»нинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин аннексия қилинган Запорижжя областидан сенатор бўлди.
- РФ мудофаа вазирлиги ҳар кунги брифингида Қора денгиз флоти штаби бўйлаб берилган зарба ҳақида тўхталмади. Украина разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг тасдиқлашича, РФ Қора денгиз флоти штабига ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлгани, яна 16 киши (жумладан генераллар) жароҳат олгани ҳақида маълум қилди.
- Жо Байден Украинага узоқ масофага ҳаракатланувчи ATACMS ракеталарини беришга қарор қилган, аммо АҚШ россияликларни огоҳлантириш бўлиб қолмаслиги учун бу ҳақда расман хабар бермасликка хабар қилган, дея ёзади Financial Times.
- Севастополда тонгдан портлаш овозлари эшитилди. Аннексия қилинган шаҳар расмийлари ракета уриб туширилгани ҳақида хабар берган.
- Владимир Салдо ва Евгений Балицкий аннексия қилинган Херсон ва Запорижжя областларига расман губернатор этиб тайинланди.
- Bloomberg маълумотига кўра, Россия ҳарбий харажатларини 10,8 триллион рублга оширди. Бу Украинага кенг кўламли босқин бошланишигача бўлган даврдагига қараганда уч баробар кўпроқ.
- Украина қуролли кучлари зирҳли техникаси россияликларнинг Запорижжя областидаги асосий мудофаа чизиғидан ўтгани хабар қилинмоқда.
Кун кадри. Қора денгиз флоти штабига зарбадан кейинги тутун
Аннексия қилинган Севастопол раҳбари Михаил Развожаев 22 сентябр куни украин армияси Қора денгиз флоти штабига ракета зарбаси йўллагани ҳақида хабар берди. Бинода йирик ёнғин бошланган. РФ мудофаа вазирлиги Севастопол бўйлаб учирилган бешта ракета уриб туширилганини маълум қилди. Развожаевнинг сўзларига кўра, уриб туширилган ракеталардан бирининг парчалари Нахимов проспектидаги Луначарский театри атрофига тушгани ҳақида айтган. ТАСС маълумотига кўра, парчалар юзлаб метрларга сочилиб кетган.
Аввалига РФ мудофаа вазирлиги штабга зарба оқибатида бир ҳарбий ҳалок бўлганинини хабар қилган, лекин унинг шахси ва мақомига аниқлик киритилмаганди. Кейинроқ вазирлик у ҳалок бўлмагани, балки бедарак йўқолганини хабар қилди. Россия нашрлари дастлабки маълумотларга кўра олти киши яралангани ҳақида хабар тарқатганди. Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов «Америка овози»нинг украин хизматига берган изоҳида камида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланганини маълум қилди. «Яраланганлар орасида — гуруҳ қўмондони генерал-полковник [Александр] Романчук ҳам бор, жуда оғир аҳволда. Штаб бошлиғи генерал-лейтенант [Олег] Цеков ҳушсиз ҳолатда», — дея тасдиқлаган Буданов. Бу маълумот бошқа мустақил манба томонидан тасдиқланмаган.
Донецк областидаги Украина ҚК артиллериячилари
Артиллерия Украина қуролли кучлари қарши ҳужумида муҳим ролни ўйнамоқда: ғарб тизимларининг узоқ масофага ҳаракатланиш ва бошқарилувчи снарядларнинг аниқлиги, шунингдек разведканинг самарали ҳаракатланишидаги устунликлардан фойдаланганган ҳолда Украина ҚК ёз ўрталаридан бошлаб Донецк области ва фронтнинг бошқа участкаларида россияликларнинг гаубицалари ва баравар ўт очиш реактив тизимларини фаоллик билан бостира бошлади. Ўтган вақт ичида муваффақиятли зарбалар берилгани акс этган ўнлаб видеолар намойиш этилди.
Торецк яқинидаги украин ҳарбийлари
Донецк областидаги Торецк шаҳри сўнгги ойларда фронт чизиғидаги қайноқ нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. Россия қўшини шаҳарга мунтазам равишда артиллерия зарбалари ёғдирмоқда, натижада, Украина томони маълумотларига кўра, тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлмоқда.
Киевда бюджет мудофаа фойдасига қайта тақсимланиши тарафдорлари намойиши
Донбасс шимолидаги украин вертолётчилари
Мавзуга оид
21:09
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:30
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50
Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юбориш имконини кўриб чиқмоқда
11:10