Жаҳон | 14:50 / 25.09.2023
7648
2 дақиқада ўқилади

Италияда «Коза Ностра»нинг «катта хўжайини» вафот этди

Кўп йиллардан бери қочиб юрган Денаро 16 январ куни хусусий клиникалардан бирида ўтказилган техник кузатув натижасида қўлга олинди. 

Фото: Reuters

25 сентябр куни эрталаб Италияда кўп йиллик қидирувлардан сўнг январ ойида қўлга олинган уюшган жиноий ташкилот раҳбари Маттео Мессина Денаро вафот этди

Италиянинг ANSA ахборот агентлиги хабарига кўра, жанубий Сицилия оролида фаолият юритувчи «Коза Ностра» мафия гуруҳининг «катта хўжайини» бўлган ва қатор қотилликлар ташкилотчиси сифатида танилган Денаро Аквила шаҳридаги қамоқхона касалхонасида вафот этган. У бу ерда йўғон ичак саратонидан даволанаётган эди. 

Кўп йиллар давомида қочқинда яшаган Денаро 16 январ куни жанубий Палермо шаҳрида тиббий ёрдам сўраган хусусий клиникада техник кузатув натижасида қўлга олинган.

Маттео Мессина Денаронинг ҳибсга олиниши мамлакатда катта шов-шувга сабаб бўлди.

Қўлга олинганидан кейин у Аквила шаҳридаги қаттиқ режимли қамоқхонага жойлаштирилди. Қамоқхонада у саратон касаллигидан даволанган касалхона мавжуд.

Кейинроқ Денаро адлия тизими билан ҳамкорлик қилмаётгани айтилди. 

Матбуотда маълум вақтдан бери саратон касаллигидан даволанаётган Денаро дам олиш кунлари «чуқур комага тушиб қолгани» тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. 

Денаро сўнгги 30 йил ичида йирик жиноий воқеалар, жумладан, мафияга қарши кураши туфайли мамлакат рамзига айланган машҳур судялар Жованни Фалкон ва Паоло Борселлинонинг ўлдирилишида айбланмоқда. Улар 1992 йилда мафия ҳужумидан қочиб қутула олмаган. Тергов маълумотларига кўра, Денаро 1993 йилда Милан, Флоренция ва Римдаги терактларда ҳам иштирок этган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти