Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда ун ва буғдой экспортига 6 ойлик тақиқ жорий этилди
Бу борадаги қарор 22 сентябр куни қабул қилинган.
Қирғизистон ун ҳамда буғдой экспортига тақиқ қўйди. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Қирғизистон республикасидан айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини вақтинча тақиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланди.
Тақиқ ун (буғдой уни) ҳамда ғаллага тааллуқли бўлиб, у 6 ой давомида амалда бўлади.
Таъкидланишича, қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархини барқарорлаштириш учун қабул қилинган.
Қарор 22 сентябр куни қабул қилинган ва орадан 3 кун ўтиб — бугундан кучга кирган.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026