Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Қозоғистон қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондонини ўзгартирди
Асан Жусупов қуруқликдаги қўшинларга янги бош қўмондон этиб тайинланди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони лавозимидан озод этиш ва тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Давлат раҳбарининг фармони билан Талгат Қўйбаков Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони лавозимидан озод этилди.
Президентнинг бошқа фармони билан Асан Жусупов Қозоғистон Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони этиб тайинланди.
Қозоғистон Республикаси Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлари — Қозоғистон Республикаси қуролли кучлари турларидан бири. У 1993 йил 9 апрелда тузилган.
Мавзуга оид
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026