Ўзбекистон | 14:55 / 25.09.2023
5298
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Уй интернети Beeline мобил тармоғи орқали

Wi-Fi роутер ёрдамида тез ва қулай уланиш.

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида LTE асосидаги WТТх (Wireless to the x) технологиясидан фойдаланган ҳолда стационар симсиз интернетга уланишни йўлга қўймоқда ва мобил алоқа бозорига янги маҳсулот – Beeline мобил тармоғи орқали уй интернетини тақдим этмоқда. Маҳсулотнинг ўзига хослиги, симсиз тармоқлар орқали стационар интернет имкониятлари тақдим этилишида. Фарғона водийсида жорий этилган тажриба лойиҳаси ҳозирда мобил алоқа хизматлари бозорида ўхшаши йўқ хизмат ҳисобланади.

Маҳсулот тўпламига 4G роутер киради, у LTE технологиясидан фойдаланган ҳолда оптик толали уланиш билан таққосланадиган тезликда интернетга кенг полосали уланишни таъминлашга қодир. Симсиз тармоқлар симли уланишларга нисбатан кўплаб афзалликларга эга, жумладан, юқори самарадорлик, осон уланиш ва ўрнатиш қулайлиги.

WТТх технологиясидан фойдаланган ҳолда стационар симсиз уланишдан фойдаланиш, шунингдек, оптик толали кабелга асосланган тармоқларни яратиш самарасиз ёки амалга ошириш қийин бўлган ҳудудларда кенг полосали интернетга кириш имконини беради. Ушбу технология туфайли қишлоқ ва чекка аҳоли пунктларида яшовчилар юқори сифатли интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Мижоз учун яна бир қулайлик — хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюришнинг ҳожати йўқлиги. Мижоз ариза топширгач, Beeline Uzbekistan мутахассислари дарҳол мижознинг олдига борадилар. Мижоз манзили бўйича ходимлар келиб, синов тўпламида техниканинг ишлашини намойиш этишади, шу орқали мижозга уланиш сифати бўйича тўлиқ ишонч ҳосил қилиши учун имконият яратилади. Мижоз унинг афзалликлари ва имкониятларини тўлиқ баҳолай олиши учун маҳсулот ҳақида барча керакли маълумотлар ҳам тақдим этилади.

“Биз Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари учун юқори сиғимли LTE 2600 частотали юкланмаган база станцияларидан фойдаланган ҳолда тажриба лойиҳасини йўлга қўймоқдамиз. WТТх технологияси фақатгина оддий ва тез уланишни таъминлаш билан чекланмай, балки мижозларимизга рақамли сервислардан юқори тезлик ва қулайлик билан баҳраманд бўлиш имконини беради. Бу Ўзбекистоннинг энг кўп сонли аҳолиси истиқомат қилувчи ҳудуд ва айниқса, олисда жойлашган аҳоли пунктларидаги мижозларимиз ҳаётининг сифатини яхшилайдиган алоқа ривожидаги муҳим қадамдир”, — дея шарҳлайди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.

Beeline мобил тармоғи орқали уй учун интернет-тўплами WТТх 4G роутерини ва махсус тарифлар уланган Beeline СИМ-картасини ўз ичига олади. Фойдаланувчиларга 2 та тариф, жумладан, Beeline TV иловаси таклиф этилади. Бунда биринчи 3 ой мобайнида мижозларга абонент тўловига 50% чегирма берилади.

Батафсил маълумотни дигитал-оператор сайтидан олишингиз мумкин (ҳавола Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун мавжуд).


Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган. 

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид