Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон валютаси дунёдаги энг тез ўсаётган валюталардан бирига айланди
Йил бошидан буён у қарийб 14 фоизга ошган, бу ўсиш суръатлари бўйича дунёдаги юқори учлик кўрсаткичидир.
Афғонистон миллий валютаси «афғоний» кутилмаганда дунёдаги энг тез ўсаётган валюталардан бири бўлиб чиқди, деб маълум қилди Bloomberg.
Йил бошидан буён у қарийб 14 фоизга ошган, бунинг натижасида афғонистонликлар ўсиш суръатлари бўйича Колумбия ва Шри-Ланка валюталари билан бир қаторда юқори учликка кирган.
Жорий чоракда дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бирининг миллий валютаси 9 фоизга қимматлашди ва Колумбия песосининг 3 фоизлик ўсишини ортда қолдирди.
Икки йил аввал «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келган Афғонистон миллий валютаси курсининг ўсишига миллиардлаб долларлик гуманитар ёрдам ва осиёлик қўшнилар билан ўсиб бораётган савдо алоқалари сабаб бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, «Толибон» мамлакат ичида доллар ва Покистон рупийсидаги молиявий операцияларни тақиқлаши ва Америка валютасини Афғонистондан ташқарига олиб чиқишга чекловлари ҳам бунга таъсир кўрсатмоқда.
Хорижий валюта савдоси ҳозир сарроф деб аталадиган қора бозордаги валютафурушлар орқали амалга оширилади. Улар бозорларда савдо расталари ўрнатади ёки шаҳар ва қишлоқлардаги дўконларда ишлайди. Кобулдаги очиқ бозор мамлакатнинг амалдаги молиявий маркази бўлиб, ҳар куни саррофлар қўлидан ўнлаб миллион доллар эквивалентидаги маблағ ўтади.
Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларидаги беқарор вазият тез орада афғоний курси ўсишининг тўхтаб қолишига олиб келади.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026