Иқтисодиёт | 08:12 / 26.09.2023
18840
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Сингапур 5 та соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Сингапур транспорт ва логистика, нефт-кимё, қайта тикланадиган энергетика, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиради.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Ҳамроев Сингапурнинг Surbana Jurong Group компанияси бош директори Шон Чао билан музокаралар ўтказди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, томонлар асосий эътиборини сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги жорий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнига қаратди. Шунингдек, келгуси ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Музокаралар якунида томонлар транспорт ва логистика, нефт-кимё, қайта тикланадиган энергетика, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Маълумот учун, Surbana Jurong Group 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳаларида Сингапурнинг энг йирик консалтинг компанияси ҳисобланади. 40 та мамлакатда жами 16 минг ходимга эга 120 дан ортиқ идоралари мавжуд. Компания шу кунгача 16 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид