Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО мудофаа вазирлари йиғилиши 11-12 октябр кунлари бўлиб ўтади
Йиғилишга НАТО бош котиби Йенс Столтенберг раислик қилади.
11-12 октябрь кунлари алянснинг Брюсселдаги штаб-квартирасида НАТО мудофаа вазирларининг режалаштирилган учрашуви бўлиб ўтади.
Бу ҳақда алянс матбуот хизмати хабар берди.
«Мудофаа вазирлари йиғилиши 11-12 октябр кунлари НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтади. Йиғилишга НАТО бош котиби Йенс Столтенберг раислик қилади», - дейилади хабарда.
Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан Швецияни НАТОга қабул қилиш жараёнини тезлаштириш учун ҳозирча ҳеч қандай асос кўрмаётганини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда «ҳеч нарса Швеция хавфсизлигига таҳдид солмаяпти» ва шунинг учун Венгрияда мамлакатни альянсга қабул қилиш жараёнига шошилиш учун асос йўқ.
«Биз Швециянинг НАТОга аъзолигини ратификация қилишга ундайдиган шошилинч нимадир бор-йўқлигини кўришимиз керак. Мен бундай ҳолатларни кўрмаяпман», - деди Орбан.
Мавзуга оид
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:22 / 05.06.2026