Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегия Украинага яна 92 миллион доллар тақдим этади
Ёрдам Украина учун БМТ ва Қизил Хоч томонидан яратилган мавжуд дастурлар орқали тақсимланади.
Норвегия Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 1 миллиард крона (тахминан 92 миллион доллар) ажратади, деб хабар бермоқда Норвегия ҳукумати матбуот хизмати.
Маблағлар энг заиф одамларга, болаларга, қочқинларга ва ички кўчирилганларга уй-жой, озиқ-овқат, сув, таълим, соғлиқни сақлаш ва психо-ижтимоий ёрдам олиш, шунингдек, жинсий ва гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ёрдам кўрсатиш учун ишлатилади.
Маблағлар Украинани қўллаб-қувватлаш Нансен дастурининг бир қисми сифатида тақдим этилади.
Ёрдам Украина учун БМТ ва Қизил Хоч томонидан яратилган мавжуд дастурлар орқали тақсимланади.
Бундан олдин Қўшма Штатлар Украинага хавфсизлик учун қўшимча 128 миллион долларлик ёрдам бериши, шунингдек, 197 миллион долларлик қурол ва ўқ-дориларни етказиши хабар қилинганди.
Жами 325 миллион долларлик пакетга 155 мм артиллерия снарядлари, Avenger ҳаво мудофаа тизимлари, HIMARS ЯЎРТ учун ўқ-дорилар, УУАларни уриб тушириш учун пулемётлар, танкка қарши ракеталар, бир қатор бошқа қуроллар, 3 миллиондан ортиқ патронлар ва 59 та ҳарбий техника киради.
Рўйхатда, шунингдек, ўтмишда Украинанинг баъзи иттифоқчилари томонидан мунозарали тарзда қабул қилинган кассетали ўқ-дорилар ҳам тилга олинган.