Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Ўзбекистон авиақатновларни кўпайтиришга келишиб олди
Ҳафталик рейслар сони 80 тадан 106 тага етказилади.
Фото: Kun.uz
Россия ва Ўзбекистон транспорт вазирликлари айрим шаҳарлар ўртасида ўзаро авиақатновларни кўпайтиришга келишиб олди. Хусусан, Москва-Тошкент йўналиши бўйича рейслар сони ҳафтасига 39 тадан 50 тага етказилади.
Тегишли келишув Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги веб-сайтида эълон қилинган.
Ҳужжатга кўра, қуйидаги шаҳарлар ўртасида ҳафталик ҳаво қатнови кўпайтирилади:
- Москва - Тошкент: 39 тадан 50 тага;
- Москва - Бухоро: 10 тадан 14 тагач;
- Москва - Урганч: 7 тадан 14 тага;
- Санкт-Петербург - Тошкент: 7 тадан 14 тага;
- Красноярск - Тошкент: 7 тадан 14 тага.
Авиақатновлар сонининг кўпайиши ҳамкорлик ривожига ижобий таъсир кўрсатиши ва икки давлат ўртасида ташиш бўйича йўловчилар талабини қондиришга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Ҳужжатга кўра, рейсларнинг катта қисми Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
08:54 / 31.03.2026
Тошкент ва Шанҳай ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилди
18:55 / 26.03.2026
Тошкент-Маскат йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
21:23 / 10.03.2026
Умра сафарлари қайта йўлга қўйилмоқда
10:01 / 07.03.2026