Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон янги ҳарбий сунъий йўлдош учирилганини эълон қилди
«Нур-3» орбитага 450 км баландликда олиб чиқилган.
Эрон ўзининг учинчи ҳарбий сунъий йўлдоши - «Нур-3»ни муваффақиятли учирди.
Бу ҳақда Эрон ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Исо Зарепур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Сунъий йўлдош 450 км баландликдаги орбитага чиқарилди.
«Нур-3» учирилиши Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) томонидан Эронда ишлаб чиқарилган Ghassed ракета ташувчиси ёрдамида амалга оширилди.
2009 йил феврал ойида Эрон ўзининг биринчи сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққанди.
2020 йилнинг апрел ойида Эроннинг «Нур» деб номланган биринчи ҳарбий сунъий йўлдоши учирилган, 2022 йилнинг март ойида эса «Нур-2» орбитага чиқарилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026