Сергелида 26 та кўп қаватли уйдаги квартиралар шикастланган
Портлаш натижасида Сергели туманидаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, битта мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етган.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан дастлабки ахбороти эълон қилинди.
«Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланган аҳолининг муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида 1205 қисқа рақамли Ишонч телефони ташкил этилди.
Ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланди.
Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.
Қисқа муддатда турар жойлар тикланади», дейилади ҳокимлик хабарида.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади
Иқтисодиёт | 12:35
-
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кенгаши мажлисида қатнашди
Ўзбекистон | 12:33
-
Ҳафта охирида булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 12:26
-
Испания қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этади
Ўзбекистон | 11:49
Мавзуга оид

19:12 / 17.04.2025
Хоразмда уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди

01:32 / 16.04.2025
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

08:12 / 14.04.2025
Пенсилванияда губернатор қароргоҳи ёқиб юборилди

08:11 / 12.04.2025