Украинанинг НАТО аъзоси бўлиши вақт масаласидир — Зеленский
Украина президенти Киевда НАТО бош котиби билан учрашди.
Ҳозир Украина ва НАТО давлатлари де-факто аллақачон иттифоқчилардир, Украинанинг альянсга аъзолиги вақт масаласидир. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Киевда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашув якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.
«Бугун де-факто иттифоқчилар ўртасида суҳбат бўлиб ўтди. Украинанинг иттифоққа аъзо бўлиши эса вақт масаласидир. Биз бу вақтни яқинлаштириш учун ҳамма нарсани қиляпмиз», деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Столтенберг блокка аъзо давлатларни шу мақсадда сафарбар қилиш учун шахсий саъй-ҳаракатларни амалга оширишга рози бўлган.
Зеленскийнинг айтишича, музокаралар чоғида Украина ва НАТО ўртасидаги яқинлашув бўйича кейинги ишлар батафсил муҳокама қилинган. Унинг таъкидлашича, альянснинг Вилнюс саммитида бошланган ҳамкорликнинг янги формати - Украина-НАТО кенгаши Киевнинг НАТО аъзоси бўлиши ва бу йўналишда амалий ҳамкорликни таъминлаши керак.
«НАТО билан биргаликда биз янги ҳужжат – мослаштирилган йиллик миллий дастурни тайёрлаш устида ишлаяпмиз, унда Украинанинг альянс тамойиллари ва стандартларига риоя этишига эришиш учун амалий қадамлар белгилаб қўйилади», деди Зеленский.
Йенс Столтенберг, ўз навбатида, НАТО аъзолари Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, алянс аъзолари Украинани энг замонавий мудофаа воситалари, жумладан, танклар, замонавий ҳаво мудофаа тизимлари билан таъминлашда давом этади. Шунингдек, украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатади.
Мавзуга оид
21:11 / 29.11.2024
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
14:48 / 29.11.2024
ЕП Украинага ёрдамни ва РФга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
14:11 / 29.11.2024
Украинада РФ ҳарбийларининг асирларни отиб ташлаши тергов қилинмоқда
08:11 / 29.11.2024