21:45 / 30.09.2023
12929

АҚШ ҳукумати шатдаунга ёпилиши мумкин

Конгресс янги бюджет бўйича келишувга эришолмаяпти. Бу 1 октябргача қабул қилиниши керак.

Фото: Depositphotos

АҚШ федерал ҳукумати фаолиятини тўхтатиши мумкин. Агар АҚШ Конгресси 1 октябргача янги бюджет бўйича келишиб олмаса, ҳукумат истеъфога чиқади.

«Палатадаги республикачилар ҳукумат фаолиятини тўхтатишига 18 соат қолди», дейилади Оқ уйнинг ижтимоий тармоқдаги постида. Оқ уй ҳар соатда янгиланган постни эълон қилмоқда. Унда «шатдаун»гача қолган соатлар камайтириб борилмоқда.

CNN хабарига кўра, АҚШ Сенати 29 сентябр ўз ишини якунлаб, ҳукуматнинг қисқа муддатли бюджети резолюцияси лойиҳаси бўйича овоз беришни кейинги кунга қолдирди. Бунгача Вакиллар палатаси ҳукуматни қисқа муддатли молиялаштириш ҳақидаги қонун лойиҳасини рад этган, бу эса Оқ уйга ёқмаган эди.

«Харажатларни камайтириш ва чегара хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасига 232 конгрессмен қарши овоз берди, 198 нафари эса уни ёқлади. Ҳужжат октябр ойи охиригача амал қилиши керак эди.

Ташаббус муаллифлари барча моддалар бўйича харажатларни 30 фоизга камайтиришни таклиф қилишди. Фақат миллий мудофаа, ички хавфсизлик, фахрийларнинг эҳтиёжлари ва табиий офатларни бартараф этиш харажатлари истисно экани айтилди.

Ҳозир иккала палата ҳам «шатдаун»нинг олдини олиш ва 2024-молиявий йил бюджети бўйича музокаралар учун мухлатга эга бўлиш мақсадида қисқа муддатли бюджет версияларини тайёрламоқда.

Top