Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликлар 2024 йилги ёзги Паралимпиадада иштирок этиши мумкин бўлади
Халқаро паралимпия қўмитаси Россия Паралимпия қўмитасининг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатиб туриш муддатини узайтирди. Бироқ, Россия спортчилари Парижда индивидуал ва нейтрал мақомда иштирок этиши мумкин.
Россиялик спортчилар 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларида индивидуал ва нейтрал мақомда иштирок этиши мумкин бўлади. Бу Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) 29 сентябр, жума куни Баҳрайнда бўлиб ўтган йиғилишда Россия Паралимпия қўмитасини (РПҚ) ташкилот аъзолигидан маҳрум қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилиб, фақат аъзоликни тўхтатиб туриш муддатини узайтириш тарафдори бўлганидан кейин амалга ошди.
«РПҚ аъзолик ҳуқуқлари икки йилга тўхтатилди, бундан ташқари унинг спортчилари ва тегишли ёрдамчи ходимлари Паралимпия ўйинларида, жаҳон ва минтақавий чемпионатларда, шунингдек олтита спорт тури бўйича рухсат этилган мусобақаларда индивидуал ва нейтрал асосда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. ХПҚ уларда халқаро федерация сифатида фаолият юритади», - дейилади ХПҚ баёнотида. ХПҚ 90 аъзоси Россия Паралимпия қўмитаси аъзолигини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш тарафдори бўлди, 56 таси эса қарши чиқди. Овоз беришда яна 6 қатнашчи бетараф қолди.
РПҚ аъзолиги Украина уруши фонида тўхтатилди
2022 йил март ойида Халқаро паралимпия қўмитаси Россия ҳарбийларининг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаши сабабли россиялик спортчиларни Хитойда бўлиб ўтадиган қишки Паралимпия ўйинларида иштирок этишдан четлатган эди. 2022 йил ноябр ойида халқаро ташкилот РПҚ аъзолигини тўхтатди.
Октябр ойи ўрталарида Халқаро олимпия қўмитаси Мумбайдаги сессияда 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларига Россия ва Беларус спортчиларини қабул қилиш масаласини кўриб чиқади.
XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари Парижда 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар, XVII ёзги Паралимпия ўйинлари Франция пойтахтида 2024 йилнинг 28 августидан 8 сентябрига қадар бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:19 / 06.03.2026
Буюк Британия Паралимпиада очилишини бойкот қилади
11:26 / 19.02.2026
Украина Паралимпиада-2026га сиёсий бойкот эълон қилди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025