Зеленский қурол ишлаб чиқариш бўйича халқаро алянс тузилганини эълон қилди
Дунёнинг етакчи қуролсоз корхоналари Украинага ёрдам бериш учун бирлашади.
Киевда DFNC1 биринчи халқаро мудофаа форуми бўлиб ўтди. Унда дунёнинг етакчи қуролсоз корхоналари иштирок этди. Форумда мамлакат президенти Володимир Зеленский Украинага ёрдам бериш учун бирлашишга тайёр қурол ишлаб чиқарувчиларнинг янги гуруҳи ташкил этилишини маълум қилди.
«Бугун биз Мудофаа саноати алянси тузилганини эълон қиламиз. Халқаро ҳуқуқни қадрлайдиган ва халқаро ҳуқуқ ва хавфсизликни ҳақиқий ҳимоя қилиш учун қандай ишлашни биладиган иттифоқ. Мен нафақат Украина ҳақида, балки дунёдаги барча халқларнинг агрессияга қарши хавфсизлиги ҳақида гапиряпман», деди у форумда.
Зеленский шунингдек, Киев Украинада қурол ишлаб чиқаришга қарор қилган компанияларга «махсус шартлар» таклиф этишга тайёрлигини билдирди. У, шунингдек, мусодара қилинган Россия активларини сотиш орқали тўлдириладиган махсус жамғарма ташкил этилишини эълон қилди.
«Биз қўшма корхоналар ва хизмат кўрсатиш марказларини яратмоқдамиз, бу Украина мудофаа-саноат комплексини ҳамкор мамлакатларнинг мудофаа-саноат муҳитига босқичма-босқич интеграциялашга ёрдам беради», деб тушунтирди Украина бош вазири Денис Шмигал.
Шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш, ҳарбий инфратузилмани ва янги технологияларни ривожлантириш бўйича махсус жамғарма ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Молиялаштириш давлат мудофаа корхоналари дивидендлари, шунингдек, мусодара қилинган Россия активларини сотишдан олинадиган фойда ҳисобидан амалга оширилади, дейилади Украина ТИВ баёнотида.
Форумда Европа, Америка, Осиё ва Австралиянинг 30 дан ортиқ давлатидан 252 та мудофаа саноати корхоналари вакиллари иштирок этди. Алянсга аллақачон 19 мамлакатдан 38 та компания қўшилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:47 / 18.11.2024