Жаҳон | 10:47 / 02.10.2023
3198
1 дақиқада ўқилади

Германия муҳожирларни назорат қилиш тизимини ишлаб чиқади

Германия ҳукумати раҳбари ноябр ойига қадар муҳожирларни назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш ниятида эканини айтиб ўтди.

Фото: REUTERS / Bernadett Szabo

Германия канцлери Олаф Шолцнинг айтишича, Берлин чегара назоратини кучайтириш орқали ноқонуний иммиграцияни жиловламоқчи. 

Бу ҳақда у Redaktionsnetzwerk Deutschland телерадиокомпаниясига берган интервюсида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, барча муҳожирларнинг 70 фоиздан ортиғи рўйхатга олинмаган, гарчи уларнинг деярли барчаси Германияга келгунига қадар Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида бўлган. 

«Германияга келишга ҳаракат қилаётган қочқинлар сони ҳозир жуда кўп», деди Шолц. 

Германия ҳукумати раҳбари ноябр ойига қадар муниципалитетлар учун белгиланган қочқинлар сони назарда тутилган - муҳожирларни назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш нияти ҳақида маълумот берди.

«Федерал ҳукумат Европа Иттифоқига ноқонуний миграцияни тўхтатишда тўлиқ бирлашган. Буни фақат биргаликда ва ҳамжиҳатликда амалга ошириш мумкин. Германия ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилади», деб қўшимча қилди Шолц. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид