Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп сел тошқини кузатилди — Ўзгидромет
Сўнгги 10 йилликда энг юқори кўрсаткич 2022 йил ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда энг кўп сел-сув тошқини 2022 йилда кузатилди — 171 та. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Зоҳидов маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда 700 дан ортиқ сел-сув тошқини кузатилган бўлиб, энг кўпи 2022 йилга тўғри келади.
«Республиканинг 12 фоиз майдони сел хавфи ҳудудида жойлашган. Тошқинлар йилдан-йилга иқтисодиёт тармоқлари ва инфратузилма объектларига, талафотлар экин майдонлари, аҳоли яшаш пунктлари, ишлаб чиқариш бинолари, йўллар ва ирригация тизимларига зарар етказмоқда. Энг ачинарли ҳолат — инсонларнинг ҳалок бўлиши қайд этилмоқда. Ҳозирги кунда сел ва сув тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда 4149 та хўжалик, 21426 аҳоли бор», деди у.
Қаҳрамон Зоҳидов сўзларига кўра, ҳозирги кунда фавқулодда вазиятлар ва уларнинг олдини олишга ҳаракат қилиш давлат тизими доирасида 300 дан ортиқ кузатув пунктлари бор. Ўзбекистон ҳудудида 29 та сел келиш ҳавзаси мавжуд бўлиб, улар, асосан, тоғли ҳудудлар — Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида жойлашган.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024