Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркийзабон давлатлар футбол турнирларини ташкил қилишни режалаштирмоқда
Тошкентда туркийзабон давлатлар футбол ассоциациялари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси
Унда миллий ва клублар миқёсида қўшма халқаро мусобақалар ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди. Йиғилишда Озарбойжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол ташкилотлари раҳбарлари, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) вакиллари иштирок этди.
Учрашувда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Футбол бўйича мутахассислар, мураббийлар, ҳакамлар тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди.
Йиғилиш ФИФА кўмаги ва иштирокида ўтказилди.
Мавзуга оид
19:21 / 19.03.2026
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритолмади
22:38 / 17.03.2026
Финалиссима-2026 бекор қилинди: Испания – Аргентина ўйини ўтказилмайди
21:35 / 18.02.2026
«Қизилқум U19» футбол клуби бош мураббийи пора олаётганда ушланди
22:26 / 01.01.2026