Ўзбекистон | 08:18 / 08.10.2023
18703
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон элчихонаси Исроилда бўлиб турган ватандошларга мурожаат қилди
Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.
«Вазият кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади», дейилади мурожаатда.
Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: +972544851397, 03-672-2466.
- ҲАМАС ҳаракати 7 октябр тонгида Исроилга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Исроил ҳарбийларига кўра, мамлакат ҳудудига Ғазодан уч мингга яқин ракета учиб келган. Фаластинликлар чегара ҳудудларига бостириб кирган ва исроиллик ҳарбийлар билан қуролли тўқнашувлар бошланган. Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо бўлгасидаги нишонларга зарба беришни бошлади.
- Исроил ҳукуматининг 7 октябр куни кечқурун берган маълумотларига кўра, 250 киши ҳалок бўлган, 1,4 мингдан ортиқ киши жароҳат олган. Фаластин мухторияти соғлиқни сақлаш вазирлиги 232 киши ҳалок бўлгани ва 1600 дан ортиқ киши яралангани ҳақида маълумот берган.
Мавзуга оид
23:30 / 05.11.2024
Бинямин Нетаняҳу Исроил мудофаа вазирини лавозимдан олди
16:18 / 05.11.2024
Исроилнинг уруш жиноятлари учун рамзий «Ғазо трибунали» тузилди
15:50 / 05.11.2024
Исроил армиясининг Ғазодаги йўқотишлари 781 кишига етди
15:10 / 05.11.2024