Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метронинг «Миллий боғ» бекатида поезд бузилиб қолди
«Тошкент метрополитени» 12 дақиқадан кейин ҳаракат тиклангани ҳақида хабар берди.
Тошкент метрополитенининг «Миллий боғ» бекатида поезд бузилиб қолгани, 20 дақиқа давомида ҳаракатланишдан тўхтаб қолгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
«Тошкент метрополитени» ДУК ҳолат юзасидан изоҳ берди.
«10 октябр соат 17:12 да «Чилонзор» йўналишининг «Миллий боғ - Новза» перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар оқими кўп бўлгани боис техник носозлик ҳолати кузатилган. Ушбу ҳаракат таркиби 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Машинист томонидан ўрнатилган тартибда кўрилган чора-тадбирлар натижасида поезд ҳаракати қайта йўлга қўйилган», дейилади хабарда.
Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилаётгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026