Олмалиқда жўмракдан қонли сув оқди, масъуллар изоҳ берди
Ҳолат кушхонадаги оқова сув ва ичимлик суви қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги «Рамазон» маҳалласидаги хонадонлардан бирида жўмракдан қонли сув оқаётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видео муаллифи қувур ёрилиши оқибатида кушхона қонлари ичимлик суви тармоғига кирганини таъкидлаган.
«Бизнинг кранимиздан қон оқяпти. Бунга қарайдиган, жавоб берадиган борми? Неча маротаба мурожаат қилганмиз, сувимизга труба ёрилиши оқибатида кушхонанинг ҳамма қонлари оқиб келиб, қўшилиб кетади. Биз шуни ҳар доим ичиб, касал бўляпмиз. Маҳалла раиси, ким жавоб беради бунга?», деди видео муаллифи.
Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги мазкур ҳолат масъуллар томонидан эътиборга олингани ва муаммо бартараф этилаётганини билдирди.
«Рамазон» маҳалласидаги бир неча хонадондаги ичимлик суви жўмракларидан қонли сув оқиши кузатилган. Шаҳар «Сув таъминоти» корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан дастлабки маълумотига кўра, бу кушхонадаги оқова сув ва ичимлик суви қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган. Ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда», дейилади ҳокимлик хабарида.
«Тошкент сув таъминоти» МЧЖ муаммо юзага келганини тасдиқлади.
«15 та хонадон вақтида имкониятидан келиб чиқиб, қувур тортган ва хонадонларига ичимлик сувини олиб борган. Ўтган вақт давомида қувур чириб, тешилган ва кушхонадан чиққан сувлар билан аралашиб, шундай ҳолат юзага келган. Айни пайтда муаммо бартараф этилмоқда. Ичимлик суви қувури янгиланмоқда», деди ташкилот ахборот хизмати раҳбари Акбар Тоҳиров.
Қўшимча қилинишича, воқеа жойига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари ҳам етиб бориб, вазиятни ўрганмоқда.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
КХДР Украинадаги урушга қўшимча кучларни юборишга тайёрланмоқда – ОАВ
Жаҳон | 16:57
-
Интернетда iPhone 17 Pro суратлари пайдо бўлди
Фан-техника | 16:50
-
Энг бадавлат 1 фоиз одамнинг бойлиги 33,9 триллион долларга кўпайди
Жаҳон | 16:24
-
Ҳарбий харажатларни ошираётган Европа ва НАТО мудофаасига содиқ Трамп — Ҳаагадаги саммит тафсилотлари
Жаҳон | 15:45
Мавзуга оид

17:57 / 21.06.2025
Ўрта Чирчиқда ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди

11:05 / 13.06.2025
Тошкент вилоятидаги «оғир» тоифадаги маҳаллаларда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

20:55 / 12.06.2025
“1 соатда битадиган муаммони 1,5 йилдан бери чўзишмоқда” – Зангиотада тайёр янги мактаб иш бошламаяпти

18:51 / 11.06.2025