Бахмут атрофида жанглар яна фаоллашди. Фронтнинг икки томонидан суратлар
Украинада урушнинг 595-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
Никопол Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланган.
Тихон Шевкунов (уни «Путиннинг руҳонийси» деб аташади) аннексия қилинган Қримда ташкил этилган митрополия раҳбари этиб тайинланди.
АҚШ Украинага 200 миллион доллар миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди.
Володимир Зеленский Брюсселга ташриф билан борди. НАТО штаб-квартирасидаги учрашув олдидан у дунё етакчиларини Исроилга боришга чақирди ва Россиянинг Украинага босқинининг илк кунларини эслади.
Белгия Россиянинг музлатилган активлари фойдасини Украина фойдасига ишлатган илк мамлакат бўлди. Шунингдек, ушбу давлат Украинага 2025 йилда F-16 қирувчи самолётлари етказиб беришни ваъда қилди.
Украина хавфсизлик хизмати Харкив областида яшовчи икки кишини россияликларнинг Гроза қишлоғига ракета зарбаси учун нишон белгилаб беришда айблади. Сўнгги маълумотларга кўра, кафедаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 55 кишига етган.
Украина ҚК бош штаби Россия қўшини Донецк областида Авдийивка ва Первомайск ҳудудларида фаоллашгани ҳақида хабар берди.
Никопол ўққа тутилиши
11 октябр куни Россия қўшини Днипропетровск области Никопол шаҳрига оғир артиллериядан уч бор зарба йўллади. Регион раҳбари Сергей Лисак маълумотига кўра, ҳужум оқибатида маҳаллий гимназия биноси вайрон бўлган. Тўрт киши харобалар остида қолиб ҳалок бўлган, икки киши яраланган.
Днипрода оғир яраланган аскарлар учун ҳоспитал
Володимир Зеленский видеоалоқа орқали ХВЖ саммитида қатнашди
Украина президенти Володимир Зеленский Марокашнинг Марракеш шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг бир стол атрофидаги ҳар йилги йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этди. У Украинага кўрсатилаётган ёрдам учун халқаро ҳамжамиятга миннатдорчилик билдирган.
Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари
Бахмут яқинидаги россиялик сапёрлар
Авдийивка учун жанг. Донецк томондан кўриниш
Украина қуролли кучлари бош штаби 11 октябр куни тонгида ўтган кун давомида Россия қўшини Авдийивка йўналишида фаол ҳужум бошлагани ҳақида хабар берди. Ҳисоботда айтилишича, украиналик ҳарбийлар барча ҳужумларни қайтарган ва «олдинги марралар ва позициялар бой берилишига йўл қўймаган».
Шу куни РФ томони ҳам россиялик ҳарбийлар «Авдийивка ҳудудида олдинги чизиқ бўйича вазиятни яхшилагани» ҳақида маълум қилди.
Грозада ҳалок бўлганларнинг жасадлари Харкивдаги ўликхонага олиб келиниши