Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Челябинскдан Тошкентга поездлар қатнови тикланади
Россиянинг Челябинск шаҳридан Тошкентга поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Декабр ойида COVID-19 пандемияси сабабли бекор қилинган Челябинск-Тошкент шаҳарлараро поезди қатнови қайта тикланади. Бу ҳақда «Российские железные дороги» (РЖД) матбуот хизматига таяниб «Коммерсант» хабар берди.
«10 декабрдан бошлаб, РЖД тармоғи бўйлаб янги қатновлар шакллантирилади, бу жадвал бир йил давомида амал қилади. Хусусан, учта халқаро поезд қатнови – «Минск – Минералние Води», «Минск – Архангелск» ва «Челябинск – Тошкент» йўналишидаги поездлар ҳаракати тикланади», дейилади хабарда.
Челябинск вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги 365/366-сонли поезд ҳаракати 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди. Поезд ҳафтасига икки марта Челябинскдан жўнаб, Қозоғистон бўйлаб Ўзбекистонга етиб борган. Саёҳат вақти деярли 59 соатни ташкил қилади.
Янги поездлар жадвали ҳали РЖД сайтида эълон қилинмади.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026