Эквадорда аутсайдер ҳисобланган номзод президент сайловида ғалаба қозонди
Эквадордаги президентлик сайловларида аутсайдер ҳисобланган Даниэл Нобоа овоз беришнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонди.

Даниэл Нобоа Фото: Franklin Jacome/Getty Images
Эквадорда 15 октябр, якшанба куни президентлик сайловларининг иккинчи босқичи якунланди. Унда мамлакат парламенти собиқ депутати, марказчи Даниэл Нобоа ғалаба қозонди, унинг рақиби «Фуқаролик инқилоби» сўл ҳаракатидан номзод Луиса Гонсалес бўлди.
Овозларнинг 90 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, Эквадор Миллий сайлов кенгаши Нобоанинг ғалабасини муддатидан аввал эълон қилди. Гонсалес рақибини ғалаба билан табриклади.
35 ёшли Нобоа Эквадор тарихидаги энг ёш президентга айланди. Унинг отаси, бизнесмен Алваро Нобоа ҳам олдин бир неча бор президентликка номзод бўлган. Сайлов кампанияси давридаги сўровларда кичик Нобоа аутсайдерлардан бири бўлган ва президентлик сайловининг биринчи босқичида 24 фоиз овоз тўплаб, 33 фоиз овоз олган Гонсалесга мағлуб бўлган. Бироқ, номзодларнинг ҳеч бири талаб қилинган 50 фоизлик чегарадан ўта олмади, шу сабабли иккинчи тур ўтказилиши белгиланди.
Reuters келтирган таҳлилчилар фикрича, Нобоанинг ғалабаси дастлаб инвесторлар томонидан ижобий ўзгаришлар сифатида қабул қилиниши мумкин, бироқ узоқ муддатда вазият унинг кабинети тайинланишига боғлиқ бўлади. Нобоа номзод сифатида кўрсатилишидан олдин ўзининг «Миллий демократик ҳаракат» партиясини тузди, у август ойида мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларида учинчи ўринни эгаллади.
Эквадорда президентлик сайловлари муддатидан олдин бўлиб ўтди, улар 2023 йил май ойида амалдаги давлат раҳбари Гилермо Лассо томонидан эълон қилинган эди. Бу унга нефт ташишни ташкил этиш билан боғлиқ коррупцион схемада иштирок этганликда айбловлар бўйича импичмент эълон қилиш масаласини кўриб чиқиш фонида содир бўлди. Сиёсатчи бу айбловларни рад этяпти.
Эквадорда сайловларнинг иккинчи тури махсус хавфсизлик чоралари остида ўтди
Август ойида президентлик сайловларининг биринчи тури арафасида Эквадор пойтахтида номзодлардан бири Фернандо Вилявисенсио ўлдирилган эди. Бу сиёсатчи сайловолди митингини ўтказган мактаб биносидан чиқишда содир бўлган - бир гуруҳ ҳужумчилар ўт очган, ҳужум пайтида сиёсатчи бошидан жароҳат олган.
Сайлов пойгасида Вилявисенсио фаворит ҳисобланган. Кейинчалик унинг қотиллигида гумон қилинганлар ҳибсда сақланган жойида ўлдирилди.
Вилявисенсио ўлдирилганидан бир неча кун ўтгач, «Фуқаролик инқилоби» ҳаракатининг етакчиси Педро Брионес ўз уйи ёнида отиб кетилди - Гонсалес ушбу уюшмадан номзод бўлганди.
Сиёсатчиларнинг ўлдирилиши фонида мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, президентликка номзодлар овоз беришнинг иккинчи босқичида ўқ ўтказмайдиган жилет кийиб олди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди
Ўзбекистон | 15:39
-
Лос-Анжелес мэри АҚШ ҳукуматини шаҳар устидан тажриба ўтказишда айблади
Жаҳон | 15:32
-
Немис генерали шарқий қанотдаги НАТО қўмондонлигини қабул қилиб олди
Жаҳон | 15:14
-
"Медуза" асосчиси Тимченко Россия расмийлари томонидан қидирувга берилди
Жаҳон | 15:00
Мавзуга оид

13:35 / 14.04.2025
Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди

21:10 / 29.03.2025
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025