Ўзбекистонда поездлар тезлигини 300 км/соатгача етказиш режалаштирилмоқда
ЎТЙга бу масалада Жаҳон банки кўмак кўрсатиши мумкин. Маълумот учун, ҳозирда “Афросиёб” тезюрар поездлари 255 км/соатгача тезликда ҳаракатланади.
“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ ва Жаҳон банки ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш режаларини белгилаб олди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув “Ўзбекистон темирйўллари” раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Раҳметов ва Жаҳон банкининг Тошкентдаги транспорт сектори раҳбари В.Арагонес раҳбарлигида бўлиб ўтди.
Ҳикматулла Раҳметовга кўра, жамият стратегиясида трансформация масаласи муҳим ўрин тутади. “Янги шароитларга мослашиш ва бухгалтерия ҳисоби ва бухгалтерия жараёнларини такомиллаштириш жиддий куч ва ресурсларни талаб қиладиган вазифалардир, уларнинг мураккаблиги аниқ”, – деди у.
Томонларнинг келишувига кўра, Жаҳон банки вакиллари “Ўзбекистон темирйўллари” учун зарур бўлган иш ҳажмини аниқлашга ва тегишли тақдимотни тайёрлашга ёрдам беради.
Жаҳон банки расмийлари, шунингдек, темирйўл соҳасини ривожлантиришда иштирок этишга, хусусан лойиҳаларни молиялаштиришга кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирди. Ташаббуслардан бири – поездларнинг ҳаракат тезлигини 300 км/соатгача ошириш. Ҳозирда мавжуд “Афросиёб” поезди 255 км/соат тезликкача ҳаракатланади.
Бу мақсадга эришиш учун тўртта мумкин бўлган қўллаб-қувватлаш усуллари таклиф қилинди: йўловчилар оқимини баҳолаш, темирйўл инфратузилмаси сифатини яхшилаш ва мавжуд линияларни кенгайтириш, темирйўл тармоғини кенгайтириш ва дастлабки техник-иқтисодий баҳолашни амалга ошириш.
Бу учрашув “Ўзбекистон темир йўллари” ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореядан юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоезд харид қилиниши белгиланган эди.
Мавзуга оид
07:54 / 23.11.2024
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
20:00 / 13.11.2024