Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Ғазодаги шифохонага қилинган ҳужумни қоралади
Фаластин томони Ғазо секторидаги касалхонага уюштирилган ҳужумда юзлаб инсонлар ҳалок бўлганини маълум қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ғазо секторидаги Ал-Аҳли касалхонасига қилинган ҳужумни кескин қоралади. «Биз тинч аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларини зудлик билан ҳимоя қилишга, шунингдек, эвакуация бўйича буйруқларни бекор қилишга чақирамиз», — деди ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус 17 октябр, сешанба куни. Ҳодиса ҳақидаги дастлабки маълумотларга кўра, юзлаб қурбонлар ва ярадорлар бор, дея қўшимча қилди у.
Бир неча соат аввал Фаластин миллий маъмурияти Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили тиббиёт муассасасига зарба берилгани ҳақида маълум қилган эди. Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракати Исроилни айблади.
Фаластин томони камида 500 киши ҳалок бўлганини хабар қилмоқда. Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос уч кунлик мотам эълон қилди.
Айни пайтда, Иордания Ташқи ишлар вазирлиги ҳам зарбани қоралади. Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Исроил айбдор эканини эълон қилиб, фаластинликларни ҳимоя қилишга, шунингдек, Яқин Шарқдаги можарога зудлик билан барҳам бериш учун бирга ишлашга чақирди.
Вазиятнинг кескинлашиши
ҲАМАС жангчилари 7 октябр куни Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирди, сўнгра исроилликлар яшовчи ҳудудларга кириб келди, натижада жанглар бошланган. Бунга жавобан Исроил расмийлари терроризмга қарши операция ҳақида эълон қилди ва мамлакат уруш ҳолатига кирганини расман билдирди. Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида қуруқликдаги йирик операция тўғрисида эълон қилди, бироқ бу ҳудуд аҳолиси жанубга эвакуация қилиниши кераклигини билдириб, уни кечиктирди.
Бир ярим ҳафта давом этган жангларда Исроил томони 1300 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва бир неча минг одам яраланганини, Фаластин томони эса тахминан 3000 киши ҳалок бўлгани ва 12,5 минг киши яралангани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026