Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда даласини ичимлик суви тармоғи орқали суғорган деҳқон қамалди
У 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Қашқадарё вилояти, Нишон туманида даласини бир неча йиллар давомида ичимлик суви тармоғи орқали суғориб келган деҳқонга суд ҳукми ўқилди.
4 октябр куни Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида Балхияк қишлоғида яшовчи Ў.А.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди. Маълум бўлишича, у 2010 йилда деҳқон хўжалиги ташкил этиб, «Талимаржон-Муборак» магистрал сув қувурига ноқонуний уланиб, ичимлик сувидан экинларини суғориб келган.
«Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида унинг бу қилмиши фош бўлиб, жамиятга 282,7 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Суд тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, Ў.А.ни 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Шунингдек, етказилган 282,7 млн сўмлик зарарни ундириш ҳақида ҳукм чиқарган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026