Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳизбуллоҳ», ҲАМАС ва «Исломий жиҳод» етакчилари Байрутда учрашди – ОАВ
Учрашувда, хусусан, Ғазо секторида «ҳақиқий ғалабага эришиш учун» нима қилиш кераклиги муҳокама этилган.
Фото: Reuters
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Байрутда Фаластиннинг ҲАМАС ва «Исломий жиҳод» гуруҳлари етакчилари билан учрашди. Бу ҳақда Ливаннинг «Ал-Манар» телеканалига таяниб Reuters хабар берди. Учрашувнинг аниқ санаси номаълум.
Музокараларда «Ҳизбуллоҳ» етакчисидан ташқари, ҲАМАС раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Аурий ва «Исломий жиҳод» етакчиси Зиёд ан-Наҳала ҳам иштирок этган. Телеканалнинг хабар беришича, учрашувда, хусусан, Ғазо секторида «ҳақиқий ғалабага эришиш учун» нима қилиш кераклиги муҳокама этилган.
«Халқаро майдондаги позициялар ва томонларнинг Ғазо ва Фаластиндаги қаршиликнинг ҳақиқий ғалабасига эришиш ва шафқатсиз тажовузни тўхтатиш учун нима қилиши кераклиги баҳоланди. Мувофиқлаштиришни давом эттириш бўйича келишувга эришилди», дейилади «Ал-Манар» хабарида.
«Томонлар» деганда Эрон алянси, Фаластин гуруҳлари, Сурия, «Ҳизбуллоҳ» ва бошқа гуруҳларнинг иттифоқи назарда тутилади, деб таъкидлади Reuters.
7 октябрдан бери Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида зиддият давом этмоқда. Ҳар иккала томон кўп минглаб одамлар қурбон бўлганини таъкидлаяпти.
Мавзуга оид
21:40 / 14.12.2025
Исроил разведкаси Австралияни терактлар содир бўлиши ҳақида огоҳлантирган – ОАВ
17:48 / 09.12.2025
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг Шарқий Қуддусдаги биносига бостириб кирди
11:55 / 08.12.2025
ҲАМАС қатор шартлар бажарилса, қурол ташлашга тайёрлигини билдирди
02:11 / 08.12.2025