«Мураккаб чорраҳа» — Тошкент кўчалари Чилонзор-Оқтепа чорраҳаси мисолида
Пойтахтдаги тирбандликлар масаласи кун тартибидан тушгани йўқ. Исталган шаҳарда ҳайдовчи ҳам, пиёда ҳам юришни истамайдиган тирбанд, шовқин ва ноқулай кўчалар, чорраҳалар бўлади. Kun.uz мухбири Тошкентдаги мана шундай чорраҳалардан бири мисолида ҳолатни ўрганишга ҳаракат қилди.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги собиқ Оқтепа айланма йўли ҳозирда ўта ноқулай чорраҳалардан бирига айланган. Йўл қаторларининг кўплиги ортидан чорраҳа оқимни бошқариши кундан кунга қийинлашиб, узундан узун тирбандликлар вужудга келмоқда.
Шаҳарсоз Искандар Солиев Kun.uz билан суҳбатда Оқтепа чорраҳасининг муаммолар билан тўлганини қайд этди: “Бор муаммони айтишдан кўра йўғини айтиш осонроқ, чунки бу чорраҳа муаммога тўла. Бу ерлаги тирбандлик айланма чорраҳа қилиш орқали олди олингандир, лекин яна кейинги чорраҳаларда тирбандлик пайдо бўлаверади. Пиёдалар учун кўприклар қилинган, аммо деярли одам йўқ, жонсиз муҳит. Бундан ташқари, болалар араваси билан юрганлар, қариялар чиқиши қийин. Лифтлари эса ишламайди. Одамлар тепага чиқиб тушишдан эриниб, пастдан йўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилади. Қисқа қилиб айтганда, автомобилларга қулай бўлиши учун қилинган шароитда пиёдалар қийналяпти. Ҳудуд пиёдалар учун жонли эмас, ўлдирилган», — дейди у.
9 та кўча бирлашадиган чорраҳада тирбандликларни камайтириш, вазиятни яхшилаш учун урбанист йўл қаторларини камайтириш керак деб ҳисоблайди: «Бизнинг кўп кўчаларда, дейлик, 5 қаторли йўл бўлса, бироз юргач, камайиб, 2-3 қаторли йўл бўлади ва тирбандликни ҳосил қилади. Нима қилиш керак? Бу чорраҳада йўл қаторларини камайтириш керак. Жамоат транспортлари учун алоҳида йўлак ташкил этиш лозим. Бундан ташқари, пиёдалар учун светофор билан тартибга солинган ўтиш жойлари ташкил этиш керак. Бизда биринчи навбатда хавфсизлик масаласи бўлиши шарт, тирбандлик эмас. Пиёдалар ва жамоат транспортлари учун шароит қилиш биринчи ўринлаги масала бу ерда», — деди Солиев.
Шунингдек, шаҳарсоз энди доимий равишда машиналар кўпайиб бораётганини, тирбандликлардан эса буткул қочиб бўлмаслигини айтди: «Одамлар учун енгил автомобиллар қулай бўлиб қолган бизда. Шунинг учун ҳам биринчи ўринда хавфсизлик туриши керак. Тирбандлик камайиши учун одамларимиз жамоат транспортлари ва микромобилларга ўтиши керак», — дея таъкидлади у.
Бундан ташқари, Солиев машиналар учун қайрилиш жойларини ҳам чорраҳаларнинг ўзида ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, йўлнинг ўртасида қайрилиш жойлари бўлиши тирбандлик келтириб чиқаришда давом этади.
Шаҳарсоз Оқтепа чорраҳаси тўлиқ айлана чорраҳа эмаслигини, агарда тўлиқ айлана қилинганида, тўхтовсиз ҳаракат орқали нисбатан тирбандлик камайиши мумкинлигини қайд этди.
Солиев Оқтепа чорраҳасида асосий устунлик енгил автомобилларга берилганини айтиб, бу аслида хато эканлигини таъкидлади: «Ҳозирги ҳолатда кўчанинг, шароитларнинг 3/4 қисми автомобиллар учун. Бошқа ҳаракатланувчилар ҳам бор, улар ҳам ҳаракатланиши керак. Яъни автомобилларга ҳам, пиёдаларга ҳам, яшил ҳудудларга ҳам тенг имконият яратилиши керак. Бу ҳудудда автомобилларга шароит яратиш ортидан жонли муҳит ўлдирилган. Пиёда кўчанинг нариги томонига ўтиши учун катта масофа босиши керак. Максимал даражада пиёдалар ҳаракати қийинлаштирилган».
Шунингдек, урбанист Тошкент иссиқ минтақада жойлашгани сабаб, ҳудудга тор кўчалар тўғри келишини, бу эса соя ва яшилликнинг кўпроқ бўлишига ёрдам беришини айтди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
НАТОнинг Atlantic Trident 25 ҳаво машғулотлари илк бор Финландияда ўтказилади
Жаҳон | 20:49
-
BYD электромобилни қувватлаш вақтини 5 дақиқагача қисқартирди
Фан-техника | 20:47
-
Трамп Лос-Анжелесдаги намойишларни бостиришга ҳаракат қилмоқда – фотосуратлар
Жаҳон | 20:46
Мавзуга оид

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025