Ўзбекистон | 16:10 / 26.10.2023
6815
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Эстония ўртасида реадмиссия қилиш тўғрисидаги битим имзоланди

Ўзбекистон ва Эстония ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Люксембургда реадмиссия қилиш тўғрисидаги битимни имзолади.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургда Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна билан учрашди.

«Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, етакчи компаниялар билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида Эстониянинг илғор тажрибасини Ўзбекистонга олиб кириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилган.

Шунингдек, реадмиссия қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳам имзоланди.

Реадмиссия (инглизча to readmit — қайтариб олиш) — давлатнинг бошқа давлатдан чиқариб юборилиши лозим бўлган ўз фуқароларини (шунингдек, баъзи ҳолларда илгари шу давлатда бўлган ёки истиқомат қилган хорижликларни) қабул қилишга розилиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид