Жаҳон | 17:40 / 28.10.2023
16156
1 дақиқада ўқилади

Мисрда даҳшатли ЙТҲ: 32 киши ҳалок бўлди, 63 киши жароҳатланган

Қоҳира–Искандария трассасида содир бўлган ҳодисада 3 та йўловчи автобуси ва 10 та автомобил тўқнашган. Натижада уларнинг айримлари йўловчилари билан ёниб кетган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

28 октябр куни эрталаб Мисрнинг Беҳейра губернаторлигида бир неча автомобил иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ЙТҲда 32 киши ҳалок бўлган ва камида 63 киши жароҳат олган.

BBC нашрининг маълум қилишича, тўқнашув пойтахт Қоҳирадан 131 км шимолда, Қоҳира-Александрия йўлида содир бўлган. Ҳалокатда жами 3 та йўловчи автобуси ва ўнта шахсий автомобил тўқнашган, улардан баъзилари йўловчилари билан ёниб кетган.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилишича, ҳалокат жойига камида 20 та тез ёрдам машинаси юборилган. Ярадорлар яқин атрофдаги Води ан-Натрундаги касалхонага, қолганлари эса Ал-Нубарияга олиб кетилган.

Нашрнинг ёзишича, Мисрда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. Бунга кўпинча йўллар ёмон аҳволда бўлгани ҳамда ҳайдовчиларнинг қоидаларга риоя қилмаслиги сабаб қилиб кўрсатилади.

Мавзуга оид