“Шаҳар ичидаги йўлларни кенгайтириш тирбандликка олиб келади” — Мурод Обидов
“Шаҳарнинг ичида катта транспорт оқимларини жалб қилиш мумкин эмас”, деди Тошкент шаҳар транспорт тизимини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Мурод Обидов. Йўлларни кенгайтириш иқтисодий зарари катта бўладиган тирбандликларга олиб келади, дея тасдиқлади у.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси раҳбари Мурод Обидов Kun.uz мухбирининг пойтахтда йўллар кенгайтирилаётгани юзасидан берган саволига жавоб берди.
Унинг тасдиқлашича, янги ҳаракат бўлакларининг ташкил этилиши, автомобиллар ҳаракатланишида кўчаларнинг ўтказувчанлигини ошириш тирбандликка ечим бўлолмайди. У ушбу нуқтайи назар вазирликнинг “асосий мақсади, концепцияси, транспорт соҳасида олиб борилаётган сиёсатнинг энг асосий қисми” эканини айтди.
“Шаҳарнинг ичида катта транспорт оқимларини жалб қилиш мумкин эмас. Йўлларни кенгайтириш, албатта, шаҳар маркази томон катта оқимларни жалб қилиши ва оқибатда иқтисодий зарари катта, аянчли бўладиган тирбандликка олиб келишини айтяпсиз. Бу борада бизнинг позициямиз аниқ: шаҳардаги йўлларда полосалар сонини камайтириб, автобусга алоҳида йўлакларни кўпайтириб, фақатгина тартибга солиш йўли билан лойиҳаларни амалга оширамиз, кенгайтириш масаласи кетмаяпти”, – деди Обидов.
Шу йил июл ойида пойтахт марказидаги Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши мумкинлиги айтилганди. Урбанистлар бундай қарор замонавий шаҳарсозлик, иқтисодий ва экологик жиҳатларга кўра нотўғри қарор бўлишини таъкидлаган, жамоатчилик фаоллари эса кўприк қуриш лойиҳасини бекор қилишга чақирганди.
Шунингдек, 2024-2025 йилларда Бунёдкор шоҳкўчаси ва 2-Қатортол кўчаси кесишган чорраҳада (пойтахт божхона бошқармаси олдида) ҳам йўл ўтказгич қурилиши режа қилинган.
Яқинда Самарқанд шаҳрининг Гагарин ва Рўдакий кўчалари кесишмаларида қурилиши назарда тутилган лойиҳа танқид остига олинди. Урбанист Аркадий Гершман кўчалардаги автомобил тирбандлигини йўқотиш учун светофорлардан воз кечилиб, йўлайиргич (развязка) қурилаётганини, бу принцип жиҳатдан фойда бериши мумкинлигини, аммо шаҳар кўчалари ҳақида сўз борганда йўлайиргичлар тирбандликни фақат 100 метр нарига кўчириб беришини, атрофдаги қулай муҳитни барча учун ўлдиришини айтганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ТИВ Эрон ва Исроилда яшовчи Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Ўзбекистон | 09:55
-
Ўзбекистон ва Rothschild & Co йирик стратегик инвесторларни жалб этишда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 09:50
-
«Озодлик радиоси»нинг дастурлари трансляцияси тўхтатилди
Жаҳон | 09:34
-
ТМК – Ўзбекистонни критик минераллар соҳасида глобал саҳнага олиб чиқаётган бренд
Ўзбекистон | 09:30
Мавзуга оид

09:17
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши туфайли айрим рейслар Тошкентдаги аэродромга йўналтирилди

12:34 / 12.06.2025
Ҳукумат қарори: Пропискаси йўқлар Тошкентда таксичилик қилолмайди

11:05 / 12.06.2025
Қурилиш вазирлиги Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

13:07 / 11.06.2025