Одесса яна ўққа тутилиши ва фронтдаги рус артиллериячилари. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 621-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 6 ноябрга ўтар кечаси Одессага ракеталар ва учувчисиз учар қурилмалар билан ҳужум қилинди. Саккиз киши жароҳат олган, Одесса миллий бадиий санъат музейи шикастланган.
- Британиянинг 100 дан ортиқ компанияси Россияга қарши санкцияларни бузганини тан олган ва давлат томонидан жазо енгиллаштирилишига умид қилмоқда. Компаниялар номи келтирилмаган. Қоидабузарлик учун огоҳлантириш берилиши, жарима қўлланиши ва ҳатто жиноий иш очилиши ҳам мумкин.
- Россия Ростов областини аннексия қилинган Қрим билан боғловчи темирйўл қурилишини бошлади, деб хабар берди Запорижжя областининг аннексия қилинган қисми «губернатори» Евгений Балицкий.
- Украинада Shahed дронларининг муқобилини серияли ишлаб чиқариш бошланди, деб маълум қилди «Укроборонпром» бош директори Герман Сметанин. Унинг сўзларига кўра, бундай дронларнинг учиш масофаси минг километрга етади.
- Украина ҚК россияликларнинг 3 ноябр куни Запорижжя областига йўллаган зарбаси оқибатида 19 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
- Иля Яшинни телеграм-каналидаги постларида «иноагент» маркировкаси йўқлиги учун айбланмоқда. Сиёсатчи ўзига қарши янги жиноий иш тайёрланмоқда, деб ҳисоблайди. 2022 йил декабрида Яшинни «фейклар» тарқатишда айблаб, саккиз йил-у олти ой муддатга озодликдан маҳрум этишганди.
Одесса ўққа тутилиши оқибатлари
6 ноябрга ўтар кечаси Россия қўшини Украинанинг жанубий ҳудудларига ҳужум қилган. Украина қуролли кучлари «Жануб» оператив қўмондонлигига кўра, Одесса бўйлаб «Оникс» ва «Искандер-М» ракеталари билан зарба берилган — улар шаҳар марказига ва «фойдаланишда бўлмаган саноат бинолари»га тушган. Кўп қаватли турар жой биноси ҳамда шаҳар тарихий қисмидаги София кўчасида жойлашган Одесса миллий бадиий санъат музейига тушган. Шунингдек, Украина қуролли кучлари Shahed типидаги камикадзе дронлар Одесса области порт инфратузилмасига ҳужум қилганини маълум қилган — улар омборхонага, махсус техника ва ғалла юкланган автомобилларга келиб урилган. Ҳужумлар оқибатида саккиз киши жароҳатланган, уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
Часив Яр
Часив Яр Донецк области Бахмут шаҳридан 13 километр ғарбда, баланд тепаликлар ҳудудида жойлашган, бу ерда Украина қуролли кучларининг мудофаа линияси ташкил этилган, Бахмут йўналишидаги асосий таъминот линияси ҳам у орқали ўтади. Фронт чизиғидан ичкарироқда жойлашган Часив Яр мунтазам равишда РФ ҚК томонидан артиллерия ва камикадзе дронлар орқали ўққа тутиб келинмоқда.
Донецк областидаги РФ артиллериячилари
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024