Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
УҚК Россия зарбаси оқибатида 19 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади
Ижтимоий тармоқларда аввалроқ хабар қилинганидек, Украинадаги тантанали тадбирда 19 нафар ҳарбий хизматчи Россия ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу маълумотни 128-АТҲБ вакиллари тасдиқлади.
Украинадаги тақдирлаш маросимида 19 нафар аскарнинг Россия ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини 128-Карпаторти алоҳида тоғли ҳужумкор бригадаси вакиллари тасдиқлади. Бу ҳақда улар 6 ноябр, душанба куни ўзининг Facebook аккаунтида маълум қилди.
«Энг яхши аскарларимиз ҳалок бўлди... Биз уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз ва биродарларимиз учун 100 баробар қасос олишга ваъда берамиз», — дейилади бригаданинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотида.
Украина президенти Володимир Зеленский фожианинг олдини олиш мумкин бўлганини айтди. Президент ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, бу фожиа қандай содир бўлгани ва кимнинг айби билан юз бергани бўйича жамият ва аскарларнинг яқинлари ҳаққоний жавоб олиши кераклигини таъкидлади.
Бригада командири тақдирлашга кечикиб борган
128-бригада командири Дмитрий Лисюк Ракета қўшинлари ва артиллерия кунидаги тадбирга кечикиб келган, бу унинг ҳаётини сақлаб қолди. У воқеа жойига ҳодиса содир бўлганидан 2 дақиқа ўтиб етиб келган. Бу ҳақда Украинанинг hromadske нашрига 128-бригададаги манба маълум қилди.
Манба, шунингдек, ракета зарбаси Россия учувчисиз учоғи томонидан мувофиқлаштирилганини айтди. Талафотлар сезиларли даражада кўп бўлиши мумкин эди, аммо ракета ҳарбий хизматчилар таркибига эмас, балки унинг орқасидаги бинога тегди.
Запорижжя вилоятига «Искандер» зарбаси
Украина ҳарбийларига кўра, 3 ноябр куни Россия Қуролли кучлари Запорижжя вилоятидаги фронтга яқин қишлоқда 128-бригада шахсий таркибига «Искандар-М» ракетасидан зарба берган. Натижада ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди, ҳодиса жойида тинч аҳоли турли тан жароҳатлари олди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026