YouTube фойдаланувчилар учун янги функцияни синовдан ўтказмоқда
У нимани томоша қилишни билмайдиганлар учун мўлжалланган.

Фото: Global Look Press
YouTube ўз иловасида фойдаланувчиларни нима кўришни билмай қолганда тасодифий видеога йўналтирувчи янги «Play something» тугмасини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда The Verge хабар берди.
Илованинг асосий саҳифасидаги видеолар лентаси кўздан кечирилаётганда «Play something» тугмаси пайдо бўлади. У фойдаланувчини қисқа видеоларга ҳам, оддий видеоларга ҳам йўналтиради.
Таъкидлашича, YouTube тасодифий видеоларни танлашда фойдаланувчининг томоша тарихини ҳисобга оладими ёки йўқми, шунингдек, сервис бу функцияни қанчалик кенг жорий этаётгани ноаниқлигича қолмоқда.
YouTube тармоғига эгалик қилувчи Google янги функциянинг пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳали изоҳ бермади.
«Play something» тугмаси пайдо бўлишини биринчи марта Reddit фойдаланувчилари шу йилнинг май ойида пайқашган эди. Худди шундай тугма Netflix платформасида ҳам бор бўлиб, хизмат 2021 йилда ишга туширилган. Уни босгандан сўнг, фойдаланувчига тасодифий кўрсатувлар ва филмлар таклиф этилади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео
Жаҳон | 16:02
-
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда
Жаҳон | 15:59
-
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон | 15:50
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид

11:37 / 31.05.2025
YouTube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига 50 млн долларга ошириши мумкин. Бунга нима халал беряпти?

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

17:41 / 14.04.2025
YouTube қисқа видеоларни ўз ўзига тақиқлаш функциясини синовдан ўтказади

15:38 / 24.12.2024