Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият ва санъат ходимларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилади
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудлар учун ажратилади.
“Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун маданият ва санъат ходимларига субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президент қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ушбу ҳудудда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, президент фармонига мувофиқ белгиланган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Уй-жой сотиб олиш учун маданият ва санъат ходимларига субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:
уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб бериш;
уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
“Бирламчи уй-жой бозоридан сотиб олинадиган квартиралар ҳамда якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплаб бериш” сотиб олинадиган ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш, уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби.
Белгиланишича:
ҳар йили маҳаллий бюджетдан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи ва иккиламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун тасдиқланган параметрлар доирасида амалга оширилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ушбу ҳудудда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 192,5 млн сўмдан ҳамда Тошкент шаҳри учун 245 млн сўмдан юқори бўлмаган миқдорда бир марталик субсидия берилади;
cубсидия тақдим этиш тўғрисидаги тавсиянома олган шахслар ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради;
субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам инобатга олинади;
якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредитлари Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудлар учун ажратилади;
сотиб олинадиган квартиранинг нархи хабарномада кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми қарз олувчи томонидан шакллантириладиган бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
18:28 / 11.06.2026