Жамият | 21:59 / 08.11.2023
32268
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда келин-куёв никоҳини кутубхонада расмийлаштирди 

Бу Ўзбекистонда биринчи марта бўлгани айтилди. 

Фото: Видеодан кадр

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида икки ёш расмий никоҳ маросимини кутубхонада ўтказди. Бу ҳақда Ovoza ахборот дастури лавҳа тайёрлади. 

Қайд қилинишича, қўқонлик келин куёв олдин «Амирий» кутубхонасида танишиб қолган. Келин ушбу кутубхонада ишлаган, куёв эса китоб ўқиш учун у ерга тез-тез бориб турган. Шу ерда танишган икки ёш никоҳини ҳам шу кутубхонада расмийлаштиришга қарор қилган. 

ФҲДЁ ходимлари келин ва куёвнинг никоҳ маросимини ўтказиш учун кутубхонага боришган. Расмий тадбир давомида улар оила деб эълон қилинган. Телеканал маълумотига кўра, бундай ҳолат Ўзбекистонда биринчи марта юз бермоқда. 

Хабар берилишича, Қўқон шаҳри ҳокими ёш оилани табриклаб, уларга бахт-саодат тилаган. Якунда улар биргаликда дарахт кўчатини эккан. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид