Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Императори Абдулазиз Комиловни олий орден билан тақдирлади
8 ноябрь куни Япония Императори Нарухито Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан мукофотлади. Мукофот Токиодаги Император қароргоҳида тантанали тарзда топширилган.
Маҳаллий ОАВларга кўра, Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланган “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени — Абдулазиз Комиловга икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилган.
Орденни Япония императори Нарухито – мамлакат бош вазири Фумио Кишидо иштирокида топширди. Мукофот, шунингдек бир қанча маҳаллий амалдорларга ҳам топширилган.
Орден Япониядаги энг қадимги (1875 йилдан бери берилади) ва мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланади. У олти даражага эга (катта лентадаги орден — энг юқори даража).
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026