Жаҳон | 13:21 / 09.11.2023
11527
2 дақиқада ўқилади

Германия Полшадан Patriot зенит-ракета комплексларини олиб чиқиб кетади

Германия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Полша жануби-шарқида Украина билан чегарадаги ракета таҳдиди билан боғлиқ миссия бошланганидан ўн ой ўтиб тугаяпти. 

Фото: REUTERS/Murad Sezer

Полшада Patriot ҳаво мудофаа тизимлари жойлаштирилганидан ўн ой ўтгач, Бундесвер бу миссияни тугатмоқда. Германия Мудофаа вазирлиги 8 ноябр, чоршанба куни хабар беришича, 10 ноябрдан бошлаб Полша қуролли кучлари ҳаво мудофаасини амалга оширишни яна ўз қўлига олади. 

Германия ҳарбий маҳкамаси бошлиғи Борис Писториуснинг сўзларига кўра, операция - НАТО доирасидаги «жуда муҳим бирдамлик белгиси», шунингдек, Германия ва Полша ўртасидаги яқин икки томонлама муносабатлардан дарак берган. Ҳар икки давлат ҳам «елкама-елка туриб, НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилди», деди у. 

Patriot тизимлари январ ойида Полшанинг жануби-шарқида жойлаштирилди 

2022 йил ноябр ойи ўрталарида Украина билан чегарадан 5 км узоқликдаги Полшанинг Пшеводув қишлоғига ракета тушганидан сўнг Берлин Варшавага Полша ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун Patriot зенит-ракета тизимларини таклиф қилди. Полша буни қабул қилди, 2023 йил январ ойи ўрталарида Украина билан чегара яқинидаги Замосц шаҳри яқинида ғарб давлатлари кўмагида бир йилдан ортиқ вақтдан бери ҳарбий агрессияни қайтараётган учта немис комплекси жойлаштирилди. Миссия дастлаб олти ойга режалаштирилган эди, ёзда у йил охиригача узайтирилди. 

Raytheon компаниялар гуруҳининг Patriot каби қуруқликдаги ҳаво мудофаа тизимлари кўриш чизиғи бўйлаб нишонларни тутиб олиш учун мўлжалланган. Уларнинг ёрдами билан ҳаводаги йирик объектлар - самолётлар, дронлар ва ракеталарга қарши курашиш мумкин. Patriot мажмуаси радар тизими ва бир нечта мудофаа ракеталарини учириш қурилмаларидан иборат. У 50 тагача яқинлашаётган нишонларни кузатиш ва бир вақтнинг ўзида бешта объектни уриб тушириш имкониятига эга. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид