Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Мадинага учиши керак бўлган айрим рейслар бекор қилинди
Panorama Airways Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича айрим парвозларни бекор қилди.
Panorama Airways авиакомпанияси Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича бир нечта рейсларни вақтинча бекор қилди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, 2023 йил 9 ноябрдаги 5P-361/362 ва 5P-363/364 рейслари бекор қилинган.
Айни дамда маҳаллий авиаташувчининг 5P-363 рейсини амалга ошираётган самолёт техник сабабларга кўра Мадина аэропортида турибди. Тошкентдан парвоз аввалига кечиктирилган, бироқ эрталабдан у авиакомпания томонидан расман бекор қилинган.
Хабарда айтилишича, ушбу рейснинг 246 нафар йўловчиси Тошкент аэропортида 12 соат кутишдан сўнг Panorama Airways вакиллари томонидан меҳмонхоналарга жойлаштирилган.
Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақида маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилган.
Мавзуга оид
10:08 / 24.03.2026
Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди
09:39 / 05.03.2026
Мадина ва Жиддадан 21 рейс: 4 948 нафар йўловчи олиб келинди
11:33 / 04.03.2026
Тошкент—Дубай рейслари 4 мартдан босқичма-босқич тикланади
10:22 / 18.02.2026