Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий рада Украинанинг 2024 йилги бюджетини қабул қилди
Ҳарбий харажатлар барча бюджет харажатларининг деярли ярмини ташкил қилади ва тақчиллик ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Украина Олий радаси мамлакатнинг 2024 йилги давлат бюджетини қабул қилди, унинг ярми мудофаага сарфланади, деди Украина бош вазири Денис Шмихал 9 ноябр, пайшанба куни.
Ҳужжатга кўра, келгуси йил Украина бюджети даромадлари 1,76 триллион гривна (46 миллиард евро), харажатлари 3,35 триллион гривна (87 миллиард евро) бўлиши кутилмоқда. Шу тариқа, бюджет тақчиллиги 1,57 триллион гривнани (41 миллиард евро) ташкил этади. Ҳужжатга кўра, Украинанинг ташқи қарзлари 43 миллиард еврога тенг бўлиши керак.
Бюджетни ҳисоблашда Украина ҳукумати ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 4,6 фоиз ва инфляция 9,7 фоиз бўлиши прогнозига асосланди.
Бюджетнинг ярмидан кўпи мудофаага мўлжалланган
Украинада 2024 йилда ҳарбий эҳтиёжлар учун 1,69 триллион гривна (44 миллиард евро) – мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 22 фоизини ажратиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, миллий хавфсизлик ва мудофаа сектори учун маблағлар қонун бўйича фақат ички даромадлар ҳисобидан қопланади: солиқлар, божхона тўловлари, давлат компанияларидан олинадиган дивидендлар, хусусийлаштириш ва қимматли қоғозларни жойлаштиришдан тушадиган маблағлар, дея таъкидлади Олий рада Бюджет қўмитасининг раиси Роксолана Подласа.
«Харажатларимизнинг деярли 50 фоизи - Украина мудофааси ва хавфсизлиги учун. Бундан ҳам кўпроқ қурол ва жиҳозлар, кўпроқ учувчисиз учоқлар, ўқ-дорилар, ракеталар бўлади. Солиқ тўловчиларнинг ҳар бир гривнаси армияга кетади», - деди бош вазир Шмихал янги бюджет ҳақида.
Бундан ташқари, бюджет пенсияларни индексация қилиш ва энг кам иш ҳақини оширишни ўз ичига олади. Таълим ва тиббиётга сарфланадиган харажатлар 20 миллиард гривнадан (51,8 миллион евро) ошади, деб хабар берди Шмихал. Яна 40 миллиард гривна (103 миллион евро) бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган.
2022 йил февралида Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери Москва ҳам, Киев ҳам мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширди. Бундан ташқари, қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш кўпайтирилди.
Мавзуга оид
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
09:35 / 29.06.2026
Зеленский: Украина ўз қаҳрамонларини ўзи танлайди
14:59 / 28.06.2026