14:57 / 11.11.2023
6788

БАА ЕИдан Россияга товарларнинг реэкспортини чекламоқчи

Абу-Даби икки мақсадли товарлар экспорти ва реэкспортини зиддиятли ҳудудларга чекламоқда, деб ёзади Bloomberg. БАА, Туркия ва Марказий Осиёнинг қатор давлатлари Россиянинг санкцияларни четлаб ўтиш йўналишлари қаторига кириши айтилган. 

Бирлашган Араб Амирликлари Европа Иттифоқидан Россияга ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган товарларни реэкспорт қилишни чекламоқчи. Бу ҳақда 9 ноябр куни вазият билан таниш бўлган исми ошкор этилмаган суҳбатдошларига таяниб, Bloomberg агентлиги хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, Абу-Даби расмийси БАА икки мақсадли товарлар экспорти ва реэкспортини зиддиятли ҳудудларга чеклашини айтган. 

Bloomberg суҳбатдошларининг таъкидлашича, Туркия ҳам худди шундай чора кўрмоқда. Туркия Савдо вазирлиги ва Европа комиссияси вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. Туркия, БАА ва бир қатор Марказий Осиё давлатлари Россия санкцияларни четлаб ўтиш йўли сифатида фойдаланадиган давлатлар қаторига кириши айтилган. 

Европа Иттифоқи сўнгги ойларда ўз санкцияларига риоя қилиш масаласидан хавотирда. Брюссел Кремлнинг Москва томонидан Украинага қарши урушдаги қуролларда қўлланган технологиялар ва компонентлардан фойдаланиш имкониятига алоҳида эътибор қаратмоқда, деб таъкидлайди Bloomberg. Бир неча кун аввал Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Россия Федерациясига қарши 12-санкция пакети тайёрланаётганини эълон қилди. 

Top