Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда амалдор коррупция учун дарра уришга ҳукм қилинди
Суд сиёсатчига 7 йиллик қамоқ ва таёқ билан 2 марта дарра уриш жазосини тайинлади.
Куала-Лумпур Олий суди 9 ноябр куни Малайзиянинг собиқ ёшлар ва спорт вазири, 30 ёшли Сайид Сиддиқ Абдул Раҳмонга ҳукм чиқарди. Сиёсатчига ишончни суиистеъмол қилиш, мулкни ўзлаштириш ва пул ювиш каби қатор айбловлар қўйилган. Собиқ бош вазир 7 йиллик қамоқ, 10 миллион Малайзия ринггити (2,1 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилишидан ташқари, 2 марта дарра уришга ҳам ҳукм қилинди.
Bernama хабарига кўра, бу мамлакатда биринчи марта сиёсатчининг жисмоний жазога ҳукм қилинишидир. 30 ёшли Сайид Абдул Раҳмон суд қарорини ҳурмат қилиши, аммо адвокати билан ҳукмни муҳокама қилиб, апелляция беришини айтган. Аниқлик киритилишича, суд қарори кучга киргунга қадар сиёсатчи парламент депутати мақомини сақлаб қолади.
Коррупция можароси 2020 йилда юз берди. Ўша пайтда вазир бўлиб ишлаган Сайид Абдул Раҳмон ҳукуматдан 1 миллион ринггит (212 минг доллар) миқдоридаги маблағ ишониб топширилган ҳамкасбини пулни ўзлаштиришга ундаган. Собиқ вазирга қўйилган бошқа айбловлар умумий қиймати қарийб 220 минг ринггит (тахминан 50 минг доллар) миқдоридаги пул ювиш иши билан боғлиқ.
Малайзия Жиноят-процессуал кодексига кўра, дарра уриш жазоси фақат аёллар, 50 ёшдан ошган эркаклар ва ўлимга ҳукм қилинганлар учун қўлланмайди.
Мавзуга оид
12:05
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026