Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчиларни бошланғич ҳарбий тайёргарликка ўқитиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Фото: ЎзА
Президент фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
- Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базасини 2024-2028 йилларда босқичма-босқич мустаҳкамлаш дастури.
Низомнинг нормалари умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич профессионал таълим муассасаларига татбиқ этилади.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари ва бошланғич профессионал таълим муассасаларида таҳсил олувчи ўқувчи-ёшлар бир ўқув йили мобайнида мамлакат мудофаа ва миллий хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг асосий талаблари билан танишади.
Машғулотларда Қуролли кучларнинг асосий вазифалари, умумҳарбий низомлари талаблари, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, оммавий қирғин қуролидан ҳимояланиш кўникмалари ва бошқалар тушунтирилади.
Мавзуга оид
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
12:00 / 26.11.2025
Якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланади
13:53 / 07.11.2025
Полша 2026 йил охиригача 500 минг фуқарони ихтиёрий ҳарбий тайёргарликдан ўтказади
09:54 / 15.10.2025