2022 йилда Украинада мина қурбонлари сони 10 баробар ошди
Россия ҳарбий ҳаракатлари 2022 йил феврал ойида бошланганидан бери Украинада миналар портлаши оқибатида 608 киши жабрланган, 2021 йилда бу кўрсаткич 58 нафарга тенг эди.

Фото: Vadim Ghirda/AP/dpa/picture alliance
Украина 2014 йилда бошланган қуролли можаро ва Россиянинг 2022 йил 24 февралда мамлакатда кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошлаши натижасида миналар ва урушнинг портловчи қолдиқлари билан тўлиб тошган. Бу ҳақда 14 ноябр, сешанба куни эълон қилинган Миналарни тақиқлаш халқаро ҳаракатининг (ICBL) янги ҳисоботида айтилади.
ICBL маълумотларига кўра, Украинанинг 27 вилоятидан 11 тасида, хусусан, Черниҳив, Днипропетровск, Донецк, Харкив, Херсон, Киев, Луҳанск, Миколайив, Одесса, Суми ва Запорижжяда миналар топилган. 2022 йил февралидан бери Россия қўшинлари Украинада камида 13 турдаги пиёдаларга қарши миналардан фойдаланган.
Украина - дунёда мина қурбонлари сони бўйича иккинчи ўринда
Натижада, ўтган йили Украинада миналар қурбонлари сони 2021 йилга нисбатан 10 баравар кўп бўлди, дейилади Landmine Monitor 2023 ҳисоботида.Тўлиқ миқёсдаги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Украинада миналардан 608 киши ҳалок бўлган ёки яраланган. 2021 йилда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони 58 нафарни ташкил этди.
ICBL маълумотларига кўра, 2022 йилда дунёнинг 49 та давлатида миналар ва уруш қолдиқлари оқибатида камида 4710 киши ҳалок бўлган (1661 киши) ёки жароҳатланган (3015 киши). Ушбу қурбонларнинг 85 фоизи тинч аҳоли, уларнинг ярми болалар бўлган. Украина пиёдаларга қарши миналар қурбонлари сони бўйича дунёда Суриядан (834 киши ҳалок бўлган ёки яраланган) кейин иккинчи ўринда. Украинадан кейин 500 дан ортиқ қурбонлар қайд этилган Яман ва Мянма туради.
Украина Қуролли кучлари томонидан пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш
ICBL ҳисоботида айтилишича, Украина ҳозирда «2022 йилда Харкив вилояти Изюм шаҳри ва унинг атрофида ўз қуролли кучлари томонидан пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганмоқда».
2023 йил январ ойида Human Rights Watch (HRW) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Украина ҳарбийлари Изюм шаҳрини Россия томонидан эгаллаб олинган пайтда совет иттифоқида ишлаб чиқарилган ПФМ-1 пиёдаларга қарши миналари бўлган ўқ-дорилар билан ўққа тутгани ҳақида ҳисобот эълон қилди. Ушбу ўқ-дорилар пиёдаларга қарши миналарни қўлламаслик тўғрисидаги Оттава конвенцияси томонидан тақиқланган, унга Украина ҳам қўшилган. Бунга жавобан Киев Украина Қуролли кучлари барча халқаро мажбуриятларга, жумладан пиёдаларга қарши миналар бўйича ҳам амал қилишини билдирди.
Украина Оттава шартномасининг иштирокчиси ҳисобланади
1997 йилдаги Оттава шартномасини 164 давлат, жумладан Украина ва Беларус имзолаган, Россия, АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон эса унга қўшилмаган. Иштирокчи давлатлар пиёдаларга қарши миналардан ҳеч қачон фойдаланмаслик, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ёки ўтказишга йўл қўймаслик ва ўз тасарруфидаги барча захираларни йўқ қилишга ваъда берган.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ню Йоркда шов-шувли тергов: шаҳар мэри Эрик Адамс ва ўзбекистонлик тадбиркорнинг алоқалари ўрганиляпти
Жаҳон | 17:39
-
Россия «буфер зона» яратиш учун Суми областига ҳужум қилмоқда. Бу амалга ошадими?
Жаҳон | 17:33
-
Самарқандда автомобилларда дрифт қилган хорижликлар узр сўради
Жамият | 17:32
-
JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

17:33
Россия «буфер зона» яратиш учун Суми областига ҳужум қилмоқда. Бу амалга ошадими?

16:55
Россия Запорожие йўналишида ҳужум бошлади – Сирский

08:43
Оқ уй келаси ҳафта Россия ва Украина тўғридан тўғри музокаралар ўтказишига умид қилмоқда

08:01