Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президентининг қайнонаси бир йилга қамалди
Олий суд ҳужжатларни қалбакилаштириш иши бўйича Чой Ин Сунга чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
16 ноябр куни Жанубий Корея Олий суди амалдаги президент Юн Сок Ёл қайнонасини ер олди-сотди битимида фойдаланилган молиявий ҳужжатни қалбакилаштиргани учун берилган бир йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Биринчи хоним Ким Кёнг Хининг 76 ёшли онаси Чой Ин Сун 2013 йилда Сеул жанубидаги Сеонгнам шаҳридан кўчмас мулк сотиб олиш учун сохта банк кўчирмасидан фойдаланганликда айбдор деб топилди. Сохта ҳужжатда у ўша йилнинг апрел ойидан октябригача омонат ҳисобварағига 34,9 миллиард вон (26,7 миллион АҚШ доллари) қўйганини кўрсатган.
2021 йил декабр ойида Сеул шимолидаги Уйжеонгбу туман суди Чойни айбдор деб топиб, шартли равишда 1 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Аммо апелляция суди уни бир йилга ҳақиқий қамоқ жазосига ҳукм қилди ва шу йилнинг июл ойида ҳибсга олиш ҳақида буйруқ чиқарди. Шундан сўнг, Чой ҳукмдан норози бўлиб, Олий судга мурожаат қилган эди.
Ўз навбатида Олий суд қуйи суднинг Чойга нисбатан ҳукмида ҳуқуқий тамойилларни нотўғри тушуниш йўқлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
18:37 / 12.06.2026
Умрбодга қамалган Жанубий Корея собиқ президентига яна 30 йил қўшиб берилди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026